1

Италиялик балиқчи оғирлиги 280 кг. бўлган сомни ушлашга муваффақ бўлди (видео)

ДУНЁ 27.02.2015, 11:05
Италиялик балиқчи оғирлиги 280 кг. бўлган сомни ушлашга муваффақ бўлди (видео)

Дино Феррари исмли италиялик балиқчи оддий қармоқ ёрдамида оғирлиги 280 килограммни ташкил этувчи сом балиғини тутди. Бу оддий қармоқ ёрдамида тутилган дунёдаги энг катта балиқлардан бири саналади, дея хабар бермоқда espn.go.com нашри.

Феррари аслида у автобусларни таъмирлаш билан шуғулланувчи мухандис. У эгизак укаси билан балиқ овига чиққан ва кутилмаганда у билан ана шундай антиқа воқеа содир бўлган. Маълумотларга кўра, сомни дарёдан чиқариб олиш учун улар 40 дақиқа ҳаракат қилишган. Бироқ “омадли балиқ ови” суратлар ва видеотасмаларга мухрлангач, ака-укалар балиқни денгизга қайта қўйиб юборишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1