АсосийDunyo

Фақат картошка ва пишлоқ ейдиган қиз

Шотландиялик Женнифер Рэдиган 17 ёшда. У фақат ва фақат картошка ҳамда пишлоқни ея олади. Бошқа овқатларга нисбатан эса унда фобия бор.

Бошқача қилиб айтганда, у жуда кам учрайдиган озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган фобия касаллиги билан оғрийди, айнан мана шунинг учун ҳам у фақат картошка ва пишлоқни истеъмол қилади. Маълумотларга қараганда, у болалигидан мана шу касалликка чалингани ва икки хил нарсадан бошқа нарсаларни ея олмаслигидан уялган, бироқ ўзини ҳар қанча мажбур қилмасин, гўшт, сабзавот, меваларни ея олмаган. Женниферда кўп ҳолларда хушини йўқотиш кузатилади. Бу унинг тўйиб овқатлана олмаслигидан далолат беради.

Айни кунларда шифокорлар унга қўрқинчни енгиб, бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам татиб кўришни тавсия қилишмоқда. 

    Бошқа янгиликлар