1

Отабек Умаров яна бир лавозимга тайинланди

СПОРТ 09.02.2020, 15:25
Отабек Умаров яна бир лавозимга тайинланди

Ўрта Осиё мамлакатлари бўйича янги халқаро ташкилот – Ўрта Осиё ММА конфедерацияси тузилди.

Маълум бўлишича, бугун 9 февраль куни Қозоғистон пойтахти Нур-султон шаҳрида Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси (IMMAF) кенгашининг навбатдаги йиғилиши якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтган.

Унда Ўрта Осиё ММА конфедерацияси тузилиб, унинг раҳбари этиб Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти ва Ўзбекистон Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров тайинланган. Шунингдек, халқаро ташкилотнинг вице-президенти лавозимларига Искандер Карим ва Валихан Тен тайинланган.

Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров янги тузилган президенти этиб тайинланди, дея маълум қилди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1