АсосийShou-biznes

Хитойнинг бетакрор Хайдао санъати

Суратдаги бу антиқа ҳайкалчалар нимадан ясалгани ҳақида бир ўйлаб кўрингчи? Бир қарашда буни англаш жуда мушкул. Кўринишидан каттагинага ўхшайдиган бу ҳайкалчаларнинг катталиги аслида 4 сантиметрдан ошмайди. Чунки улар мева данакларидан яратилган. 

Хайдао санъати Хитойда Сонг сулоласи даврида (960-1279) пайдо бўлган.  Минг сулоласи даврига (1368-1644) келиб эса энг асосий санъат турларидан бири саналган.

Ушбу санъат тури билан ўша даврлардаёқ ҳамма ҳам шуғуллана билмаган. Сабаби, бу санъат асарларини яратиш учун бир неча йил ўқиш, ўрганиш лозим бўлган.

Бундан ташқари Хайдао билан шуғулланувчи кишилар ўта сабрли бўлишларига тўғри келган.

Бу ҳайкалчалар маросимларда совға сифатида тортиқ қилинган ва аксарияти буюртма асосида тайёрланган. Улардан аёллар учун тақинчоқлар, безаклар ишланган.

Бугун ана шу санъат турининг бир қанча намуналарини эътиборингизга ҳавола этамиз. Фикрларингиз эса кутиб қоламиз. 

    Бошқа янгиликлар