1

Қозоғистонда коронавирусдан суғурталаш бошланди

ДУНЁ 10.02.2020, 18:44
Теглар: коронавирус, Қозоғистон
Қозоғистонда коронавирусдан суғурталаш бошланди

Қозоғистоннинг “Евросиё” суғурта компанияси мамлакат фуқароларини коронавирусни даволаш харажатларини қоплайдиган махсус суғурта дастурини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Forbes нашрининг қозоқ хизмати манбасига таяниб Соф.уз хабар берди.

Полис нархи таҳминан 3900 тенге (97500 сўм) туради ва у коронавирус ташхиси қўйилган беморларни даволаш учун 500 минг тенге (12,5 миллион сўм) миқдоридаги харажатларни қоплайди. 

“Саёҳат ёки хизмат сафарини бекор қилиш имкони бўлмаганлар учун биз янги суғурта хизматини ишлаб чиқдик. Суғурта нафақат Хитой билан чегарадош мамлакатларнинг балки, Ухан [Хитойдаги коронавируснинг эпицентри – sof.uz] дан ўн минглаб километр узоқликдаги ҳудудларда яшовчи фуқароларни ҳам қамраб олади”, — дейди компания бошқарув раиси ўринбосари Нуржан Жонтураев.

Шарҳлар

Қозоғистонда коронавирусга қарши эмлаш муддатидан олдин бошланади

19.01.2021, 13:28

Қозоғистон "Спутник V" билан эмлашни 1 февралда - муддатидан олдин бошлайди, деди республика соғлиқни сақлаш вазирилигига таяниб Риа Новости. Aввалроқ Тиббиёт ва фармацевтика назорати қўмитаси раиси...
Қозоғистонда коронавирусга чалинган қиз касаллик ҳақида илк бор очиқ гапирди

27.03.2020, 19:15

Қозоғистонда КТК телеканали коронавирусга чалинган қиздан касаллик ҳақида эксклюзив интервю олди, деб ёзмоқда Тенгринеwс манбасига таяниб Дарё.Такидланишича, аввалроқ касалхонага ётқизилганлардан бирортаси касаллик ҳақида гапириб беришни...
Қозоғистонда икки бемор коронавирусдан тўлиқ тузалди

25.03.2020, 18:39

Чет эл ОАВларида тарқалаётган хавотирли хабарлардан одам чарчади. Ахборот маконида позитив хабарлар ҳам бор. Масалан, Қозоғистонда коронавирусга чалинган 2 нафар бемор тўлиқ тузалди. Улар эртага,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1