Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Дубай шаҳрининг “Шабаб Ал Аҳли” жамоасини қабул қилди.
“Пахтакор” марказий стадионида “Шабаб Ал Аҳли” жамоасига қарши ўтган ўйинда пойтахтимиз клуби 2:1 ҳисобида зафар қучди. Биринчи бўлимнинг 18-дақиқасида Жалолиддин Машарипов рақибдан тўпни олиб қўйди ва дарвозабон Мажид Носирнинг хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа аъзолари бир қатор хавфли вазиятларни содир этди. Ўйиннинг 67-дақиқасида Педро Конде ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Драган Черан рақиб дарвозасига иккинчи голни киритди. Ҳисоб 2:1.
Шу тариқа “Пахтакор” клуби биринчи турда муҳим уч очкони қўлга киритди. Энди футболчиларимиз 17 февраль куни ўз майдонида Эроннинг “Падидех” жамоаси билан учрашади.