Боғот туманида газдан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди, дея хабар қилди МИБ.
Хонадонингизда, шунингдек хўжалик фаолиятингизда фойдаланиб келинаётган табиий газ ва электр энергиясини истеъмолга етказилгунга қадар қанчалик машаққатли меҳнат талаб қилишини ҳеч ўйлаб кўрдингизми?
Боғот тумани, “Бешариқ” қишлоғи, “Нурли Маскан” маҳалласида жойлашган корхона раҳбари Ж.Авезов эса бу ҳақда ҳеч ҳам ўйлаб кўрмаган, шекилли. Қачонки, МИБ.нинг Боғот тумани бўлими ходимлари жамиятга бориб, табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши ўрганилганда, жамият раҳбари томонидан таъминотчи корхона билан шартнома тузмасдан, ҳеч қандай рухсат берувчи ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги газ тармоғига уланганлиги ва фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, хужжатлаштирилган.
Эндиликда жамият раҳбари етказилган зарар билан бирга қайта улаш харажатларини ҳам қўшиб тўлашига тўғри келади.






