Шанхайдаги катта зоопаркда яшовчи бегемотнинг тишлари бир ҳафтада 3 маротаба, маҳсус тиш чёткаси ёрдамида тозаланар экан. Ушбу чётканинг дастаси узун ёғочдан тайёрланган бўлиб, бу хавфсизлик вазифасини ўтайди.
Чунки у нима бўлганда ҳам ҳайвон, кутилмаганда ташланиб қолиши мумкин. Оғзини очган маҳалда бегемотнинг барча тишлари кўринмайди. Аслида эса унинг 40 та тиши бўлади. “Табиий шароитда яшайдиган бегемотларни тишини тозалаш шарт эмас. Чунки улар қаттиқ ўтларни истеъмол қилишади ва уларнинг тишлар орасида қолиб кетиши қийин, аммо зоопаркдаги бегемотлар бу муолажага мухтож. Сабаби улар асосан мева ва сабзавотларни ейишади, улардан чиқадиган шарбат, ҳайвонларнинг оғиз бўшлигини, тишларини ишдан чиқариши мумкин” дейди, зоопаркда тиш тозаловчи вазифасини ишлайдиган Пан Суй Вен.
Айтиш лозимки Пан Суй Вен бегемотнинг тишларини тозалайдиган вақтда атроф одамлар билан тўлади, чунки бундай эътибор барча зоопаркларда бор, деб бўлмайди.





