my5
25

Муроджон Аҳмадалиевнинг жаҳон чемпионлик камари ҳимояси учун жанги Тошкентда бўлиб ўтади

СПОРТ 11.02.2020, 11:27
1308
Муроджон Аҳмадалиевнинг жаҳон чемпионлик камари ҳимояси учун жанги Тошкентда бўлиб ўтади

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида WBA Super ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) ўзининг навбатдаги ҳимоя жангини Тошкентда ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Аҳмадалиев IBF йўналиши бўйича вақтинчалик чемпион, 2019 йилнинг март ойидан буён мажбурий даъвогар бўлиб турган Рёсуке Ивасага қарши жанг ўтказиши керак бўлади. IBF чемпион вакилларини мажбурий ҳимоя бўйича огоҳлантирган. Тез орада мазкур жангни ўтказиш бўйича музокаралар бошланиши кутилмоқда.

Муроджон Аҳмадалиевнинг промоутерлари жангни Тошкентда ташкил қилишни режа қилган. Тўқнашув муддати бўйича аниқ тўхтамга келинмаган, аммо катта эҳтимол билан у ёз ойи бошларида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Жанг Humo Arena кўп тармоқли спорт иншоотида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев 30 январь (Тошкент вақти билан 31 январ тонгида) куни Даниэл Романга (27-3-1, 10 КО) қарши рингга чиқиб, очколар ҳисобида ғалаба қозонган ва Ўзбекистон тарихида илк марта бир йўла иккита жаҳон чемпионлик камарига эга чиққанди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91