1

Паркентлик устамоннинг осонгина фойда топиш сири фош бўлди

ЖАМИЯТ 11.02.2020, 13:42
Паркентлик устамоннинг осонгина фойда топиш сири фош бўлди

Паркент туманида яшовчи фуқаро коллежни тамомлаганидан сўнг тенгдошлари сингари бирор бир иш фаолияти билан шуғулланмасдан, тайинли ишнинг бошини тутмади... 

“Бекорчидан Худо безор” деганларидек, унинг бу юриши нафақат маҳаллани, балки оила аьзоларининг ҳам салбий муносабатларига сабаб бўлмоқда эди. У эса парвойи фалак “у иш оғир, бу иш оғир”, деб ишдан бўйин товларди. Унга қолса жон куйдирмай, осонлик билан пул топса. Охири у бунинг йўлини топди. Айни мева-чевалар пишган куз мавсумида содда деҳқонларнинг боғдорчилик махсулотларини олиб, сотиб мўмай фойда кўрмоқчи бўлди. Аммо бу ҳам кишидан меҳнат талаб этар, унга бу ёқмасди. Шундан сўнг у ўйлай-ўйлай деҳқонлардан етиштирган узум ҳосилини қиммат нарҳда сотиб олишини айтиб, уларнинг ишончига кириб, алдов йўли билан сотиб олган узумларини пулини кейин беришини айтади. 2019 йил 14 октябрь куни Бўстонлиқ тумани, Хондойлиқ қишлоғида яшовчи фуқаронинг узумини қиммат нарҳда сотиб олишини, узум учун бериладиган пулларни қисқа муддат ичида олиб келиб беришга ваъда қилиб, унинг хонадонидан 1.500.000 сўмлик узумларини олиб кетади. Уларни арзон нархларда сотиб, узумлардан тушган пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Бундан ташқари, у такроран ўзганинг мулки ёки мулкига бўлган ҳуқуқини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, шу қишлоқда яшовчи бир қанча фуқаролардан 1.000.000 сўмлик, 550.000 сўмлик, 300.000 сўмлик, 3.280.000 сўмлик узумларини турли вақтларда олиб кетган. Узумларни арзон нархларда сотиб, узумлардан тушган пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган. 

МАЗМУНАН КЎРИБ ЧИҚИШЛИК УЧУН ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА БЎСТОНЛИҚ ТУМАН СУДИГА ЮБОРИЛГАН

Достон ЭРГАШБОЕВ, Бўстонлиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси:                  

— Мазкур ҳолат бўйича фуқарога ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айб эьлон қилинди. Мазмунан кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судига юборилган.

Келгустда шундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида фуқаролардан фирибгарларнинг тузоғига тушиб, уларнинг берган ваьдаларига ишониб қолмасликларини сўраймиз. 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1