25

Йўлнинг ўртасида рақсга тушган йигит: "Одамларнинг кайфиятини кўтариш учун Ван Даммга тақлид қилдим..." (Видео)

ЖАМИЯТ 11.02.2020, 15:23
Теглар: Видео
1303
Йўлнинг ўртасида рақсга тушган йигит: "Одамларнинг кайфиятини кўтариш учун Ван Даммга тақлид қилдим..." (Видео)

Ўтган ҳафтада юзага келган вазият жамоатчилик эътиборини ўзига тортди. Пойтахтимиз кўчаларидан бирининг чорраҳасида бир йигит йўлнинг ўртасида рақсга тушган эди. Бу ҳақда "Zamon" кўрсатувида сўз юритилди. 

Ушбу рақс бир қарашда машҳур актер Жан Клод Ван Дамм суратга тушган фильмни ёдга солади. У Ван Даммга тақлид қилган кўринади. Актёрга мухлислик қилиш яхши, аммо фильмдаги хатти-ҳаракатларни серқатнов йўлда, автомашиналарга халал берган ҳолда бажаргани қанчалик тўғри?. Қолаверса, йигит ўзининг ҳаётини ҳам хавф-хатарга қўйган. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилди ва қоидабузар йигит ва унинг ўртоқлари ушланди, шахсига аниқлик киритилди. Улар тўрт киши бўлган. Хўш, йигитлар бу томошани нима мақсадда ташкил этишди?

Фарҳод Маннонов: - Мен ўртоқларим билан бўш вақтимиздан унумли фойдаланиш учун ушбу видеони суратга олган эдик. Мақсад ичиб-чекиш ёки бошқа нарса эмас, балки одамларнинг кайфиятини кўтариш эди. Россиядаги ўртоқларим билан биргаликда челленж-баттл кетаётгани учун  шу видеони суратга  олгандик. Бизнинг хатти-ҳаракатимизни ортимиздан ёш болалар такрорламаслигини тавсия қилган бўлардик. 

Инстаграм тармоғида кўплаб обуначиларга эга бўлган  блогер йигит мазкур видеонинг бунчалик муҳокамаларга сабаб бўлишини тасаввур ҳам қилмаган. 23 ёшли Фарҳод Манноновга нисбатан Ўз.Р. МжТКнинг 183-моддаси, яъни майда безорилик, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик бўйича Маъмурий ишлар бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, жарима жазоси тайинланди. 

 

Шарҳлар

Хонанда Каниза коронавирусга чалинганини маълум қилди (Видео)

17.07.2020, 13:35

Ижтимоий тармоқларда хонанда Канизанинг коронавирусга чалингани ҳақида гапирган видеолавҳа тарқалди.Унда Каниза короновирусга чалинганига саккиз кун бўлганлигини, аҳволи борган сари ёмонлашаётганини, неча маротаба қўнғироқ қилаётганига қарамай,...
Ўртасарой карантин зонасидагилар оч ҳолатда ушлаб турилганликларини айтишмоқда (Видео)

09.07.2020, 15:16

Ижтимоий тармоқларда Тошкент, Ўртасарой карантин зонасидаги ҳолат ҳақидаги видеолавҳа тарқалди. Унда карантинга олинганлар қуйидагиларни маълум қилишди:"18 кун бўлди, бизни ҳали ҳам ушлаб туришибди. Кеча обеддан...
Ўзбекистонда коронавирус беморлари учун ажратилган барча койкалар тўлгани маълум қилинди (Видео)

08.07.2020, 15:18

Бу ҳақда ССВ штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов айни дақиқаларда давом этаётган брифингда айтиб ўтди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 3986 киши коронавирусдан даволанмоқда.
Ўз соғлигига эътиборсизлик билан қараган беморда коронавирус оғир кечмоқда (Видео)

08.07.2020, 14:50

Видеолавҳада гувоҳи бўлганингиздек, сунъий нафас олиш аппаратига уланган беморнинг аҳволи ниҳоятда оғир кечмоқда. Шифохоналаримизда тез-тез юз бераётган бу каби ачинарли ҳолатларни кўп эшитганмиз, аммо бундан...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° небольшая облачность
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91