Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.
Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш учун аризалар қабул қилишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистоннинг мазкур мамлакатлардаги дипломатик ва консуллик муассасалари масъул ходимлари телефон рақамларини маълум қиламиз:
1. Қозоғистондаги Элчихона (Нур-Султон шаҳри) +77772182010, +77712008752
2. Қирғизистондаги Элчихона (Бишкек шаҳри) +996555700145
3. Тожикистондаги Элчихона (Душанбе шаҳри) +992938884442
4. Ақтау шаҳридаги Бош консулхона (Қозоғистон) +77292777117, +77775990052
5. Олмаота шаҳридаги Бош консулхона (Қозоғистон) +77273902616, +77779504433, +77779504455, +77779504422, +77779504411






