1

Қизил китобига киритилган кийик шохлари божхона пунктида қўлга олинди

ЖИНОЯТ 12.02.2020, 12:15
Қизил китобига киритилган кийик шохлари божхона пунктида қўлга олинди

Сурхондарё вилояти божхона  бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости “Боботоғ” чегара божхона пункти орқали қўшни давлатга чиқаётган фуқаро Қ.А  белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада,  фуқарога тегишли сумка ичидан тегишли рухсатномаси бўлмаган, декларацияланмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 3 дона Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган кийик (Хонгул, Бухоро буғиси) шохлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида:

Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, ўлжалар, тулумларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1