1

105 миллион сўмлик сабзи уруғлари фош бўлди

ЖИНОЯТ 12.02.2020, 12:24
105 миллион сўмлик сабзи уруғлари фош бўлди

Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро К.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган умумий қиймати 105 миллион сўмлик, оғирлиги 30 килограммдан ортиқ сабзи уруғлари борлиги аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз:

 Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 65-сонли қарорига асосан ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни олиб кириш Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1