Ижтимоий тармоқларда айланаётган хабарларга кўра, Маҳалла ва оила ишлари вазирлиги ташкил этилиши кутилмоқда. Бу ҳақида блогер @xolisfikr хабар берган.
Янги вазирликнинг вилоят, туман, шаҳар бошқарма ва бўлимлари бошлиқлари тегишлича вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозими, унинг қуйи тузилмалари тугатилади. Буни янгилик деса бўлади.
Бир-бирининг функциясини такрорлайдиган, оқибатда кўп масалалар аросатда қолиб кетаётган ҳозирги шароитда маҳалла, оила ва хотин-қизлар институтларининг бирлаштирилиши бир ҳисобга тўғри қарор.






