1

«Камолон» маҳалласида турмуш ўртоғини ўлдирган келинга суд ҳукми ўқилди

ЖИНОЯТ 14.02.2020, 09:04
«Камолон» маҳалласида турмуш ўртоғини ўлдирган келинга суд ҳукми ўқилди

Аввал хабар берилганиек, 2019 йил 05 октябрь куни соат тахминан 04:30 ларда Шайхонтоҳур тумани, Киркий кўчасида жойлашган уйнинг ётоқхонасидан, шу хонадонда истиқомат қилиб келган Аббос А.нинг (1993 й.т., ХАТБ “Универсал банк” Тошкент филиали бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган) мурдаси бўйин соҳасидан дазмол шнури билан буғилган холатда топилган эди.

“kun.uz”нинг маълум қилишича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтган мажлисда мана шу— қасддан одам ўлдириш жинояти юзасидан суд ҳукми эълон қилинди.

Судда О.Х.га 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, марҳум А.А.нинг турмуш ўртоғи К.А.га 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1