1

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик икки нафар қиз ғолиб бўлди

СПОРТ 15.02.2020, 20:59
Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик икки нафар қиз ғолиб бўлди

Айни пайтда Тошкентнинг «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда "Замон" информацион дастури хабар берди.

Унда бир қатор атлетларимиз чемпионлик учун баҳс олиб боришябди. Бироз аввал, аёллар ўртасидаги беллашувларда икки нафар спортчимиз Осиё чемпиони бўлди. 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги баҳсда Мадинабону Жўраева 3 та олтин медални қўлга киритди.

20 ёшгача бўлган ёшлар баҳсида эса Барчиной Эшқулова 2 та олтин ва 1 та кумуш медалига эга чиқди. Шу тариқа ҳар иккала спортчимиз шарафига кетма-кет икки маротаба Ўзбекистон мадҳияси янгради. Эслатиб ўтамиз қизларимиз медалларни қўлга киритиш билан бирга 2020 йил бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарни ҳам ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Чемпионат 20 февралга қадар давом этади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1