АсосийJamiyat

ЙТҲда иштирокчилар қолиб, йўловчилар қурбон бўлди…

'ЙТҲда иштирокчилар қолиб, йўловчилар қурбон бўлди…'ning rasmi

Бугун, 16-феврал санасида Тошкент шаҳри Сергели туманида содир этилган автоҳалокат учта пиёданинг ўлимига сабаб бўлди, деб хабар берди Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати.

Айтилишича, 16-феврал куни соат 07:30 ларда Сергели тумани Чоштепа кўчасида “Ваз-2106” русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётган О.A. рул бошқарувини йўқотиб қўйиши оқибатида, йўл четидаги уйнинг деворига урилган.

Шундан кейин Р.Ш.бошқарувидаги Лаcетти русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келиб, ЙТҲга учраган “Ваз 2106” русумли транспорт воситаси олдида турган пиёдаларни уриб юборган.

Натижада, пиёдалар С.И. ва М.Н.лар воқеа жойида, пиёда Д.Р. эса шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Бу Тошкент шаҳрида бугуннинг ўзида қайд этилган ЙТҲ билан боғлиқ иккинчи ҳодиса ва тўртинчи ўлим ҳолатидир.

Бошқа янгиликлар