1

Набираси учун дарс соати берилишини сўраган фарғоналик фуқаронинг мурожаати ечимини топдими?

САВОЛ-ЖАВОБ 17.02.2020, 18:49
Набираси учун дарс соати берилишини сўраган фарғоналик фуқаронинг мурожаати ечимини топдими?

— Ўқитувчиликдан пенсияга чиққанман. Бир ўғил, тўрт қизим бор эди. Катта қизим икки ўғли билан яшарди. Автоҳалокат туфайли қизим вафот этган. Ўғилларини 2003 йили васийликка олиб тарбияладим. Ҳозирда ҳар иккиси олий маълумотли ўқитувчи. Катта набирам тумандаги 6-умумий ўрта таълим мактабида, кичиги энг чекка ҳудудда жойлашган 36-мактабда 0,5 ставкада ишлашяпти. Кадрлар бўлимининг айтишича, 1 йилда 50 ўқитувчи пенсияга чиқса, 200 ва ундан ортиқ янги битирувчи келар экан. Агар туманда ишлашининг имкони бўлганида кичик набирам олдимда бўларди-да. Халқ таълими бўлимига “қайси мактабдан бўлса ҳам дарс беринглар”, дедим. Аммо ечими бўлмади. 0,5 ставка билан оила тебратиб бўладими? Набирамга дарс соати берилиб қолармикан, деган умидда мурожаат қиляпман. 

Одилжон Умурзоқов, Фарғона вилояти Боғдод тумани

БЕРИЛГАН АМАЛИЙ ЁРДАМДАН МИННАТДОР

Темуржон КОМИЛОВ, Халқ таълими вазири ўринбосари:

— Мазкур мурожаат Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси мутасадди ходимлари томонидан муаллиф иштирокида жойида ўрганилди. Ўрганиш жараёнида О.Умрзоқовнинг набираси тумандаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси И.Усмоналиевнинг мавжуд 9 соат дарсига қўшимча 2 соат дарс ва 5 “Б” синф раҳбарлиги қўшиб берилди.

         Айни шу ҳолат юзасидан Фарғона вилоят Халқ таълими бошқарма бошлиғи М.Турдиматовнинг қўшимча маълумотига кўра, ҳозирда И.Усмоналиевнинг дарс соати 11 соат ва синф раҳбарлиги мавжуд. И.Усмоналиев туман халқ таълими бўлими ва 6-умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти томонидан берилган амалий ёрдамдан қониққанлигини айтиб, миннатдорлигини билдирган. 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1