АсосийJamiyat

Саида Мирзиёева оила аъзолари билан Шайх Зайд масжидини зиёрат қилди

'Саида Мирзиёева оила аъзолари билан Шайх Зайд масжидини зиёрат қилди'ning rasmi

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева 16-17 февраль кунлари Дубайда ўтаётган Бутунжаҳон аёллар форумида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.

У БААга ташрифи чоғида бугун оила аъзолари билан Абу Дабидаги Шайх Зайд масжидини зиёрат қилгани ҳақида хабар қолдирди. 

“Турмуш ўртоғим, фарзандларим ва укам Алишер билан Шайх Зайд масжидини зиёрат қилдик. Муқаддас зиёратгоҳда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, оиламиз мустаҳкамлиги ва дўстларимиз соғлигини сўраб дуо қилдик.”

 

    Бошқа янгиликлар