Республикамиз бўйича кенг қамровли “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” махсус тезкор-профилактик тадбирлари давом этмоқда.
Самарқанд шаҳар ҳудудида ўтказилаётган “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” махсус тезкор-профилактик тадбирлари давомида аҳоли билан олиб борилган тушунтириш, тарғибот ишлари натижасида Самарқанд шаҳар Спитамен шох кўчасида яшовчи 1996 йилда туғилган, Х.Ж. бир литрлик сиғимга эга бўлган 3 шиша банкада “марихуана” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш ўсимликнинг қуритилганини ўз ихтиёри билан ички ишлар органлари ходимларига топширди.
Ушбу далилий ашёлар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олиниб, Самарқанд вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимига текшириб кўриш учун юборилган.
Самарқанд вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимининг хулосасига кўра мазкур ўткир хидли модда 191,67гр миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар беради Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.






