1

Элмурат Тасмуродов 5 карра Осиё чемпиони

СПОРТ 19.02.2020, 08:03
Элмурат Тасмуродов 5 карра Осиё чемпиони

Кеча, 18 февраль куни Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати старт олган эди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизматига кўра, мусобақанинг илк куниданоқ ҳамюртларимиз иккита медални қўлга киритишди. Дастлаб, -55 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган терма жамоамиз аъзоси Жасурбек Ортиқбоев финалга қадар барча рақибларини мағлубиятга учрата олди. Афсуски, ҳамюртимизга олтин медаль учун эронлик рақибга қарши курашда бироз омад етишмади ва кумуш медаль билан тақдирланди.

Шу куни барибир Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига олтин медаль ёзилди. Рио-2016 Олимпиада ўйинлари совриндори Элмурат Тасмуродов яна бир бор Осиёда тенгсиз эканлигини исботлади. -63 кг вазн тоифасида курашларда қатнашган ҳамюртимиз финалда кореялик Жингсу Сонгни ишончли тарзда мағлуб эта олди ва 5 карра Осиё чемпиони деган шарафли номни қўлга киритди.

-77 килограмм вазн тоифасида Осиё чемпионатида иштирок этган яна бир вакилимиз Бекзод Умаров бронза медали учун баҳсда қирғизистонлик Ренат Илиаз Улуга имкониятни бой бериб қўйди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1