1

Республикада 91 та спорт-таълим муассасаси ташкил этилади

СПОРТ 19.02.2020, 14:17
Республикада 91 та спорт-таълим муассасаси ташкил этилади

“Спорт-таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (90-сон, 17.02.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, 2020–2024 йилларда босқичма-босқич қуриладиган спорт иншоотларида 23 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда етарли спорт иншоотларига эга 68 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг филиаллари ташкил этилади. 

Қарор билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг тизими асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Спорт-таълим муассасаларида олимпия спорт турлари бўйича шуғулланувчилар сонини ошириш натижасида олимпия спорт турини ривожлантириш рейтинг баҳолашнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1