АсосийJamiyat

ФАТФнинг ялпи мажлиси доирасида Ўзбекистон делегацияси томонидан икки томонлама учрашувлар ўтказилди

'ФАТФнинг ялпи мажлиси доирасида Ўзбекистон делегацияси томонидан икки томонлама учрашувлар ўтказилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сонли Фармони билан халқаро ҳамкорликни таъминлаш юзасидан белгиланган вазифаларга асосан Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент бошлиғи Д.Рахимов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси жорий йилнинг 16-21 февраль кунлари Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашишда молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ)нинг навбатдаги ялпи мажлиси фаолиятида иштирок этмоқда.

Хорижий давлатлар ваколатли органлари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ФАТФнинг мазкур ялпи йиғилиши давомида 2020 йил 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси томонидан бир қатор хорижий давлатлар делегацияси вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

Жумладан, Корея Республикаси Молиявий разведка бўлинмаси бошлиғи жаноб Ким Кун Ик билан бўлган учрашувда жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш йўналишида идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш, шунингдек, мазкур соҳадаги миллий тизимни ўзаро баҳолаш жараёнини ўтказиш юзасидан тажриба алмашиш масалалари муҳокама этилди.

Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишича, Ўзбекистон делегациясининг ФАТФ ялпи мажлиси фаолиятидаги иштироки давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар