1

Ногиронлик пенсияси ёшга доир пенсиядан кўпроқ бўладими?

САВОЛ-ЖАВОБ 20.02.2020, 17:26
Ногиронлик пенсияси ёшга доир пенсиядан кўпроқ бўладими?

— 34 йил давлат ишида ишладим. Соғлигим туфайли муддатсиз этиб, II гуруҳ ногиронлиги беришди. 2007 йил 60 ёшимда нафақага чиқдим. Ногиронлик ёки ёшга доир пенсиядан бирининг танловини ўзимга қўйиб беришди. Ногиронлик пенсиясини танладим. 2019 йилга қадар 550 000 сўм олардим. 2019 йил 1 августда пенсиялар 10 фоизга оширилди. “Даракчи”да II гуруҳ ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоиздан 75 фоизга оширилгани ҳақида ўқиб қолдим. Билсам, 5 йил олдин ногиронлигимни олиб ташлашган экан. Сабабини сўраганимда, ногиронликда қолсам, пенсия яна камайиб кетишини айтишди. II гуруҳ ногиронлиги пенсиясида қолсам, ҳозир олаётган ёшга доир пенсиямдан кўпроқ бўладими?

Тожим Илҳонов, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани 

 

Фаррух СУЛАЙМОНОВ, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи ўринбосари: 

            — Сиз ҳозирги кунда ёшга доир пенсия олиб келмоқдасиз. Тақдим этган ҳужжатларингизга асосан иш стажи ва ўртача иш ҳақи ҳисоблаб чиқарилган. Ҳозирги кунда олиб турган пенсиянгиз миқдори энг кам ёшга доир пенсиянинг 75 фоизидан (327 112 сўмдан) кўпни ташкил этади. Ногиронлик пенсиясига ҳуқуқингиз бўлса, пенсия турини ўзгартиришингиз мумкин.

Пенсияларнинг бир турини олиб турган пенсионер пенсиянинг бошқа турига ҳуқуқи мавжуд бўлганда бошқа тур пенсияга ўтиши мумкин. Пенсиянинг бошқа турига ўтказишда амалда бўлган қонун ҳужжатлари билан қўйиладиган талабларга мувофиқ пенсия тайинланади. Фуқарога (эркак кишига) ёшга доир пенсия тайинлашда талаб этилган иш стажи 25 йилни ташкил этади. Сизга ногиронлик гуруҳи белгиланганда ва ногиронлик пенсиясига ўтганингизда талаб этилган иш стажи 20 йилни ташкил этади. Ногиронлик пенсияси тайинлашда ўртача иш  ҳақимиқдори  ўзгармаса, пенсия миқдори 5 фоизга ошиши мумкин. Сиз пенсиянгиз миқдори ўзгариши бўйича аниқ маълумот олиш учун Пенсия жамғармасига мурожаат этишингизни тавсия этамиз.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1