18 февраль куни 26 ёшли М.К. Навоий шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилди, дейилади ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабарида.
М.К. ўз аризасида МЧЖ раҳбари 32 ёшли Ф.Э. биргаликда тадбиркорлик билан шуғулланишни таклиф қилиб, 2019 йил сентябрь ойида ундан 260.000.000 сўм пул маблағларини олиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томнидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






