1

Фарғона вилояти ҳокими Азизбек Абдуҳабибов ва Расулжон Абдураҳимовларга “Кобальт” ва “Нексия-3” совға қилди

СПОРТ 21.02.2020, 09:31
Фарғона вилояти ҳокими Азизбек Абдуҳабибов ва Расулжон Абдураҳимовларга “Кобальт” ва “Нексия-3” совға қилди

Фарғонада бўлиб ўтган “Биз жиноятчиликка қаршимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивали 15 минг нафардан зиёд ўғил-қизларни эзгу мақсадлар сари чорлади, дея ёзди ЎзА.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда шаҳар ва туманлардан ўқувчи ва талабалар, спортчилар, фаол ва уюшмаган ёшлар, ўз хизмат бурчини ўтаётган аскар ўғлонлар иштирок этди.

Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” ўйингоҳининг ташқи майдонида Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус мазмун-моҳиятини ўзида акс эттирувчи, ёшларни гиёҳвандлик, жиноятчилик сингари иллатларга қарши курашувчанликка ўргатувчи кенг йўналишли кўргазма намойиш этилди.

Иқтидорли ёшларнинг ижодий ишлари, ёш ҳарбийларнинг жанговарлик чиқишлари, ҳарбий оркестр жамоаларининг она Ватанга муҳаббат руҳидаги куй-қўшиқлари ўз таъсирчанлиги ва ёш авлодни бунёдкорликка, соғлом ва баркамол ҳаётга, энг асосийси, ватанпарварлик ва спортга руҳлантириши билан фестивал иштирокчилари эътиборини тортди. Бўш иш ўринлари ярмаркасида уюшмаган ёшларнинг аксарияти ўз қизиқишларига муносиб иш ўринлари бўйича мутахассислардан йўлланма ва маслаҳатлар олишди.

Санъаткорлар ва сўз усталарининг бадиий-мусиқий дастури фестивалга жам бўлган ёшлар қалбига кўтаринкилик, шу тинч ва ҳур диёрда яшаш ва камолга етиш бахтидан шодумонлик ҳиссини улашди. Ёшлар ватанпарварлик, она юртга садоқат, буюк истиқболга ишонч руҳидаги тантанавор шиорларни баралла айтишди.

Айниқса, Токиода бўлиб ўтадиган 2020 йилги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритган икки фарғоналик спортчи –Азизбек Абдуҳабибов ва Расулжон Абдураҳимовларга вилоят ҳокимлиги томонидан тақдим қилинган “Кобальт” ва “Нексия-3” русумли енгил автомобилларнинг ўйингоҳга кириб келганида матонатли спортчиларимиз янада олқишланди.

Фестивал доирасида 100 метрга югуриш, полвонлар беллашуви, арқон тортиш, шахмат-шашка ўйинлари ташкилланди. Шунингдек, “Ҳоким кубоги” учун Фарғона шаҳридаги маҳаллаларнинг 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлари ўртасида мини футбол мусобақаси ўтказилди. Унда ҳудуддаги Жўйдам, Ҳувайдо, Соҳибкор, Афросиёб, Тинчлик, Ёрмозор, Беклар сингари ўнлаб маҳаллалар ёш футболчилари яшил майдонда куч синашишди.

“Биз – жиноятчиликка қаршимиз!” шиори остида ташкил этилган фестивал фарғоналик ёшларнинг чинакам ватанпарварлик, спорт ва баркамоллик байрамига айланди.
Ёшлар фестивалида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1