АсосийJamiyat

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси матбуот котиби тайинланди

'Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси матбуот котиби тайинланди'ning rasmi

Елена Исмаева Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Е.Исмаева 1992 йил Наманган вилояти Учқўрғон шаҳрида туғилган. У 2014 йилда Mирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Mиллий университетининг журналистика факултетини тугатган.

2013 йилдан 2015 йилгача “Банковские вести” – “Банк ахборотномаси”. газетасида мухбир, масъул котиб бўлиб ишлаган. 2015 йилдан 2019 йилгача “Правда Востока” газетасининг иқтисодиёт бўлими мухбири лавозимида фаолият юритган.

Е.Исмаева 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Mатбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Энг Улуғ, Энг Aзиз” анъанавий танловида “Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари;” номинациясида ғолиб бўлган.

2019 йил октябрь ойидан ҳозирги кунга қадар Елена Исмаева ўз касбий фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармасида олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг матбуот котиби Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати раҳбари ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар