АсосийDunyo

Трамп «Оскар»га лойиқ кўрилган фильмдан нега норози?

'Трамп «Оскар»га лойиқ кўрилган фильмдан нега норози?'ning rasmi

Президент Дональд Трамп Америка киноакадемиясининг энг яхши фильм номинацияси бўйича «Оскар» мукофотини Жанубий Кореянинг «Паразитлар» фильмига бериш тўғрисидаги қарорини танқид қилди. Бу ҳақда дарё интернет нашри Fox News хабарига асосланиб маълум қилди.

«Бу нима эди, жин урсин? Жанубий Корея билан етарлича савдо муаммоларимиз бор. Шунда кейин ҳам уларга йилнинг энг яхши фильми мукофоти берилмоқда? Бу нормал ҳолатми?», — дея эътироз билдиради Трамп.

Америка етакчиси АҚШда кўплаб яхши фильмлар борлигини таъкидлаб, «Шамолларда қолган ҳисларим» ва «Сансет булвари» картиналарини қайтаришни сўраган.

АҚШ Демократлар партиясининг миллий қўмитаси Трампнинг ушбу сўзларига жавобан Twitter’да изоҳ қолдирган: «‘Паразитлар’ — бу табақалар ўртасидаги кураш ҳақидаги хориж фильми. Уни кўриш учун икки соат субтитр ўқиш керак, шу сабабли фильм президентга ёқмаган».

10 февраль куни Америка киноакадемияси энг яхши фильм учун аталган 2020 йилги «Оскар» мукофотига Жанубий Кореянинг «Паразитлар» фильмини лойиқ деб топди. «Паразитлар» фильми бундан ташқари «Энг яхши хорижий фильм» ва «Энг яхши оригинал сценарий» йўналишларида ҳам ҳайкалчаларни қўлга киритди. «Паразитлар»ни суратга олган Пон Чжун Хо эса энг яхши режиссёр деб топилди.

    Бошқа янгиликлар