АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ҳокими Миср компанияси билан ҳамкорлик қилиш учун қатор лойиҳаларни таклиф этди

'Тошкент шаҳар ҳокими Миср компанияси билан ҳамкорлик қилиш учун қатор лойиҳаларни таклиф этди'ning rasmi

Жаҳонгир Артиқходжаев Мисрнинг “Elsewedy Electric” компанияси директорлар кенгаши раиси Аҳмад ал Сувейди бошчилигидаги делегация билан учрашди.
 

Ўзаро мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Аҳмад ал Сувейди ўз компанияси ҳақида маълумот берар экан, улар қайта тикланадиган энергиясини ишлаб чиқариш учун кабеллар, трансформаторлар, электротехника буюмлари, электр узатиш тармоқларини қуриш ва жиҳозлаш, тарқатиш тизимлари, газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бири эканлигини айтиб ўтди.

 Ҳозирда Руминия, Греция, Словения, Чехия, Қатар, Жазоир, Сурия, Бангладеш, Танзания, Гана ва бошқа мамлакатларда компания филиаллари фаолият юритаётганлигини маълум қилиб, қатор йўналишларда Ўзбекистон, хусусан, Тошкент билан ҳамкорликда ишлаш таклифини билдирди. Жумладан, Тошкентда драйпорт қуриш(қуруқликдаги логистика маркази), смарт ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш ва электр энергияси таъминоти соҳасида биргаликда ишлаш нияти борлигини айтиб ўтди.

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими хорижий меҳмонга пойтахтда амалга оширилиши режалаштирилган қатор лойиҳаларни таклиф этди. Мазкур таклифга асосан, компания мутахассислари тегишли тизимларни ўрганишади ва уларнинг хулосаларига кўра, ҳамкорлик истиқболлари белгиланади.

    Бошқа янгиликлар