АсосийJamiyat

Наманганда контрафакт дори маҳсулотларининг йирик партияси қўлга олинди

'Наманганда контрафакт дори маҳсулотларининг йирик партияси қўлга олинди'ning rasmi

Статистик маълумотларга кўра, дунё бозорида сотиладиган дори воситаларнинг тахминан ўндан бир қисми — қалбакилаштирилган ёки контрафакт воситалар ҳисобланади.  

Контрафакт дори воситалари  бу — патент эгасининг рухсатисиз маълум бир дори воситасини ишлаб чиқариш. Чунки халқаро ҳуқуқ нормасига биноан, маълум бир дори воситасининг таркиби ёки уни ишлаб чиқиш формуласи сир бўла олмайди. ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган ана шундай контрафакт дори воситаларининг мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний йўллар билан кириб келишининг олдини олиш бўйича кенг қамровли ишларни олиб боришмоқда. Жумладан, Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида бир қатор ҳуқуқбузарликларнинг олди олинди. Яъни, чегарачиларнинг сергаклиги туфайли Уйчи тумани чегараолди ҳудудида умумий қиймати 360 миллион сўмга тенг бўлган сифати кафолатланмаган катта миқдордаги контрафакт дори маҳсулотларининг йирик партияси қўлга олинди.  

 

    Бошқа янгиликлар