АсосийJamiyat

Жиззах вилоятидаги ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

'Жиззах вилоятидаги ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Мутҳиш воқеа 22 февраль куни соат 03:30ларда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М39 автомобиль йўлининг 984-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу туманда яшовчи Н.С. “Газ-5327” русумли юк автомашинасини Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, ухлаб қолиши оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва автомашина йўл четига ағдарилган. 

Натижада юк автомашинаси салонида бўлган ҳайдовчининг турмуш ўртоғи Ш.С. ва вояга етмаган фарзанди С.Т. тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

“Ҳурматли ҳайдовчилар, чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармаслигингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда. 

    Бошқа янгиликлар