АсосийJamiyat

Дислокация кўчирмасини ҳайдовчига кўрсатмаган ЙПХ инспекторига нисбатан текширув ўтказилмоқда

'Дислокация кўчирмасини ҳайдовчига кўрсатмаган ЙПХ инспекторига нисбатан текширув ўтказилмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 22 февраль куни ижтимоий тармоқларда “Дислокация йўқ! ЙПХ ходимларигаям қийин бўлиб қолди. Ҳар доим ҳам дислокация олиб юрилмайди ҳурматли ҳайдовчилар” сарлавҳали видеолавҳа тарқатилди.  

Мазкур ҳолат Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси расмий саҳифасида берилган маълумотга кўра, ушбу ҳолат жорий  йилнинг 11 февраль куни Навоий вилояти, Ҳатирчи тумани ҳудудида содир бўлган. ЙПХ инспектори Б.Хамроев “Ласетти” русумли транспорт воситасини ўрнатилган тартибда тўхтатган. Ҳайдовчи ЙПХ инспекторидан бириктирилган ҳудуди бўйича дислокация кўчирмасини кўрсатишини сўраган. ЙПХ инспектори ҳайдовчига дислокация кўчирмаси йўқлигини маълум қилган ва кўрсатмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ушбу бошқарма ЙПХО 1-сафарбар гурухи ЙПХ инспектори Б.Хамроевга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Хизмат текшируви якуний хулосасига кўра албатта қўшимча маълумот берилади.  

 

    Бошқа янгиликлар