1

Коронавирус футболга ҳам таъсир ўтказишни бошлади

СПОРТ 23.02.2020, 19:05
Теглар: футбол, коронавирус
Коронавирус футболга ҳам таъсир ўтказишни бошлади

Италия ҳукумати коронавирус (Covid-2019) хавфи туфайли мамлакатнинг 12 та шаҳрида карантин эълон қилди. БУ ҳақда Платформа.уз хабар берди.

Фавқулодда хавфсизлик чоралари Ломбардия ва Венето провинциялари аҳоли пунктларида жорий этилган. Бу ҳудудларда яшовчиларга шаҳарлардан ташқарига чиқиш тақиқланган, одамларга иложи борича уйда қолишлари тавсия этилмоқда. Ўз навбатида, мамлакатнинг бошқа нуқталаридан мазкур шаҳарларга келиш ҳам ман этилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирусни юқтирганлар сони 100 кишидан ошиб кетди. Бу Европадаги энг катта кўрсаткичдир. Фавқулодда ҳолат эълон қилинган Ломбардия ва Венетода 89 та ҳолат қайд этилган.

Касалланганлардан иккитаси ҳаётдан кўз юмган, бир киши тўлиқ тузалиб кетган.

Коронавирус ҳатто футбол ўйинларига ҳам таъсир қилмоқда. Айнан Италиядаги мураккаб вазият туфайли Европа лигасидаги Миланнинг «Интер» ва  Болгариянинг «Лудогорец» жамоалари ўртасидаги 1/16 жавоб ўйини (27 февраль) ўтказилиши сўроқ остида қолди. Катта эҳтимол билан ушбу баҳс томошабинларсиз кечиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1