АсосийJamiyat

Шайхонтоҳур туманида навбатдаги оилавий меҳмон уйи очилди

'Шайхонтоҳур туманида навбатдаги оилавий меҳмон уйи очилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида оилавий меҳмон уйлари сонининг ортиб бориши шаҳримиз аҳолисига қўшимча даромад топиш учун катта кўмак бермоқда. 

Жумладан, шу йилнинг 20 февраль куни Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 32-уй, 31-хонадонда “ALMAS SHAN UNITED” ОК томонидан навбатдаги оилавий меҳмон уйи очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Кўп қаватли уйлардан бирида очилган ушбу оилавий меҳмон уйи барча замонавий талабларга жавоб беради ҳамда 10 нафар кишига мўлжалланган 3 хонадан иборат. Шу муносабат билан, кеча оилавий меҳмон уйи эгаси Малика Шайховага Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан оилавий меҳмон уйлари ягона реестридан кўчирма тақдим этилди.

 

 

    Бошқа янгиликлар