XIX-XX асрларга тегишли ушбу экспонатнинг асллиги тўғрисида 2014 йил Маданият вазирлиги томонидан инвентаризация ўтказиш жараёнида санъат асари аслига мос келмаслиги аниқланган, дейилади Маданият вазирлиги матбуот хизматининг Darakchi.uzга берган хабарида.
Тузилган далолатнома асосида Ўзбекистон давлат санъат музейининг ўша даврдаги Бош муҳофизи М.Усмонов томонидан тарихий экспонат сохтасига алмаштирилгани аниқланган. Сўзананинг аслига мос келмаслиги тўғрисида 2014 йил 28 май куни 4-сонли далолатнома тузилган.
Бу ишлар юзасидан ваколатли давлат ташкилотлари қарори асосида ҳукм чиқарилган. Бош муҳофизга 9 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган.
Ҳозирда тарихий экспонатни хориждан қайтариш (рестетуция) чоралари кўрилмоқда.