1

Қорақалпоғистонда уруш қатнашчисининг муаммосини ҳарбий қисм ҳал қилиб берадиган бўлди (Видео)

ЖАМИЯТ 24.02.2020, 16:45
Теглар: Видео
Қорақалпоғистонда уруш қатнашчисининг муаммосини ҳарбий қисм ҳал қилиб берадиган бўлди (Видео)

Инсоният бошига дахшатли йўқотишлар, талафот ва мусибатлар келтирган Иккинчи жаҳон урушининг оқибатлари ҳеч қачон унутилмайди. Урушда мард ва фидойи ватандошларимизнинг кўрсатган қаҳрамонлиги, уларнинг жасорати эса бугун ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварликка ундайди.

Ижодий гуруҳимиз билан бу галги сафаримиз билан Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридан 80 км.дан олисроқ манзилга, яъни Чимбой туманининг “Уста” овулида осойишталикка шукрона келтириб яшаётган 96 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Туренияз ота Абуловнинг хонадонида бўлдик.

Нукус ҳарбий госпитали мутахассислари ҳамда гарнизондаги ҳарбий қисмлардан бирининг ҳарбий хизматчилари билан олис манзил томон йўл олар эканмиз, ҳамманинг ҳаёлидан киноларда кўрган, китобларда ўқиган уруш дахшатлари ўтарди. Жанггоҳларда ватандошларимизнинг қаҳрамонликлари ҳалигача турли манбалар орқали тўлдирилаётган бўлишига қарамасдан, ота-боболаримизнинг ғалабага қўшган ҳиссаси аён.

Туман марказидан анча узоқлашгач, овул томон элтадиган лой аралаш йўлимиздан ёмғирли кечадан кейин ўтиш бирмунча машинамизга қийинчилик туғдиргандай бўлди. Ниҳоят қаҳрамонимиз уйи олдига етиб келдик. Жуда олис овуллардан бири эканига бу ерга келмагунча ишонмас экансиз.

Совға-саломлар, уруш қатнашчисининг соғлиги ва турмуши учун зарур бўлган тиббиёт воситалари билан кириб келган ташаббускор гуруҳни Туренияз отанинг кенжа фарзанди Имонбой ака ҳайрат билан қарши олди.

1943 йилда, айнан Иккинчи жаҳон уруши авжига чиққанида фронтга отланган отахон бир ойлик ҳарбий тайёргарликни ўтаб, Украина остоналаридаги жанггоҳларда келажак учун, бугунги тинчлик ва хотиржамлик учун фашизмга қарши кураш олиб борди. У нафақат юртимиз ёки собиқ иттифоқда тинчлик ўрнатиш учун, балки бутун дунёда хотиржамликни таъминлаш учун жанггоҳларда қон ютиб, бостириб келаётган вахший душман зарбини қайтаришда иштирок этди.

Туренияз отанинг жасоратлари, қаҳрамонликлари ҳақида кўп маълумот қолмаган бўлсада, 1944 йилнинг январь ойида душман босқинларидан бирида отахон бошига теккан ўқдан оғир тан жароҳатини олиб, госпиталда бир ой даволангани ва ундан кейин хизматга нолойиқ деб топилиб, уйга қайтарилгани маълум. Хизматдан олинган оғир жароҳат ҳалигача фахрийга азоб бериб, ўша машъум кунларни эслашга мажбур қилади.

  Уруш фахрийси ҳарбий хизматдан кейин она Ватанига қайтиб, шу ерда Ўлмасхон ая билан турмуш қуради ва бахтли ҳаёт кечиради. 2015 йилда онахон оламдан ўтади. Туренияз ота турмуш ўртоғи билан 5 нафар ўғил ва 2 нафар қиз фарзандни вояга етказиб, эл корига ярайдиган инсон сифатида тарбиялашди. Фахрий отахон овулнинг “Олға бос” колхозида табелчи, кейин бригадир лавозимларида меҳнат қилиб, нафақага чиқди. 2018 йилдан отанинг аҳволи оғирлашиб, тўшакка михланиб қолади. Туренияз ота хозирда Кенжа ўғил билан унинг турмуш ўртоғи Серехан Инятованинг қарамоғида. Туман марказий тиббиёт муассасасидан доимий патронаж хизмати сифатида ажратилган ҳамшира ҳар куни эрталабдан кечгача отахон соғлигини назорат остида ушлаб турибди.

Шу куни Нукус ҳарбий госпитали мутахассиси, қабул диагностика бўлими бошлиғи, тиббий хизмат капитани Ботирали Нажимов ва ҳамшира Дилфуза Бекбергенова томонидан отахоннинг ички аъзолари мобил ультратовуш текширув аппарати ёрдамида текширилди. Ҳарбий госпиталь томонидан нуроний отахонга бир даста дори-дармон воситалари топширилди. 

Мана бир неча йилдирки оила тоза ичимлик суви йўқлиги сабаб қийналиб қолишган. Туренияз отанинг яқинларининг бу мурожаати Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирининг қўмондонлиги томонидан ҳал этилиши бўйича сўз берилди. Энди отахонга, олис манзил бўлишига қарамай ҳарбий қисмда фильтрланадиган тоза ичимлик суви масъуллар томонидан ҳар ҳафта келтириладиган бўлади. 

Абуловлар истиқомат қилаётган овулда 30 га яқин хонадон бор. Аммо овул 2016 йилдан бери табиий газ таъминотидан буткул узилган. Аҳоли ўтин ёқиб уй иситишади, совуқ ва иссиқ кунларда ўчоқларда овқат тайёрлашади. Оиланинг яна бир муаммоси мутасадди ташкилотлар томонидан тез кунларда ижобий ҳал бўлишига ишончимиз комил.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1