1

Дзюдочиларимиз Германияда ўтказилган турнирда иккита медални қўлга киритди

СПОРТ 24.02.2020, 17:27
Теглар: дзюдо, медаль
Дзюдочиларимиз Германияда ўтказилган турнирда иккита медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик дзюдочилар Муҳаммадкарим Хуррамов ва Давлат Бобонов Германияда ўтказилган Катта дубулға турнирида биринчи маротаба олтин медалларни қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Германияда 21−23 февраль кунлари дзюдо бўйича ўтказилган Дюсселдорф-2020 JF World Judo Tour — Катта дубулға турнирида Олимпиада саралашининг рейтинг очколари учун 117 мамлакатдан 676 иштирокчи ташриф буюрган. Ушбу турнирда ўзбекистонлик дзюдочилар Давлат Бобонов (-90 кг) ва Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг) олтин медалларни қўлга киритган.

Олий мукофот учун курашда Давлат Бобонов украиналик дзюдочи Кежау Нябали билан куч синашган. Икки вазари эвазига Ўзбекистон вакили «олтин»га сазовор бўлган.

Муҳаммадкарим Хуррамов 2016 йилги Олимпиада финалчиси, Озарбайжон вакили — Элмар Гасимов билан курашга киришиб қўшимча вақтда курашни ўз фойдасига ҳал қилган ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун иккинчи олтин медални қўлга киритган.

Бобонов ва Хуррамов учун бу Катта дубулға турнирининг биринчи финали ва биринчи олтин медалидир. Иккала спортчи ҳам Токиодаги 2020 йилги Олимпиада ўйинларининг 1000 рейтинг очколарини ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди.

Шарҳлар

Дзюдо. Спортчиларимиз Осиё чемпионатининг иккинчи кунида 9та олтин медалга эга бўлди

03.12.2021, 21:53

Ливан пойтахти Байрут шаҳри мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари якунига етди.  Икки кун давомида қитъамизнинг 16 давлати...
Дзюдо: Спортчиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунида 5та олтин медалга эга бўлди

02.12.2021, 23:20

Ливан пойтахти Байрут шаҳри мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионатининг биринчи куни ўз якунига етди.  Бугун ўсмирлар ўртасида жами 8 та...
Ҳикматиллоҳ Тўраев "Катта Дубулға" турнирида кумуш медалга эга бўлди

27.11.2021, 21:23

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи мусобақанинг иккинчи кунги баҳслари ҳамюртимиз терма жамоамиз ҳисобига медаль қўшиб қўйди. -73 кг вазн...
Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

03.11.2021, 16:50

Париж шаҳрида дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Сўнгги жамоавий беллашувларда йигитларимиз шоҳсупага кўтарилишди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Чорак...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1