2020 йил 21 февраль куни интернет ижтимоий тармоғларда “Терговчи босими остида эксперт сохта хулоса берди. Терговдаги йигит ўз жонига қасд қилди” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинган эди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё ИИБ расмий муносабат билдирди.
Мазкур жиноят иши 20.12.2019 йилда Косон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси капитан Б.Р.Тураев томонидан фуқаро Донаев Насриддин Сайфуллаевичнинг тан шикасти олиб шифохонага тушганлиги ҳолати юзасидан ЎзР ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган.
Жиноят иши қўзғатилишига: 2019 йил 09 декабрь куни соат 14-30 ларда Косон тумани “Бешқўтон маҳалласида яшовчи Донаев Насриддин Сайфуллаевич, ўзи билан бир маҳаллада яшовчи қишлоқдошлари Муродов Мардон Саттарович, Отамуродов Абдурахмон Рашидович ва Шодмонов Холмурод Эргашевичлар билан ўзлари ишлаб келаётган Пўлати МТПдан ишдан чиқишиб, тушлик қилиш мақсадида Бўлмас маҳалласида жойлашган чойхонага бориб, овқатланиб бирга спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, маст ҳолда Отамуродов Абдурахмон Рашидович билан ўзаро жанжаллашиб қолиши натижасида, А.Р.Отамуродов қасддан тан шикасти етказиш мақсадида қўлини мушт қилган ҳолда Н.С.Донаевнинг чап кўзига бир мушт уриб тан шикасти етказган. Натижада Н.С.Донаев тан шикасти олиб Вилоят кўз касалликлари шифохонасига тушганлиги асос бўлган.
Қашқадарё вилояти СТЭБнинг 20.01.2020 йилдаги № 133/4-Хуж.Бар-сонли эксперт хулосасида, Н.С.Донаевнинг, тан жарохатлари “чап кўз юқори қовоқ гематомаси, кўз олмасини оғир даражали чайқалиши, кўз олмосини ёрилган ички қаватларини ташқарига чиққан” кўринишида мавжуд бўлиб, бу тан жарохатлари оғирлик даражаси бўйича соғлиқни умумий меҳнат қобилиятининг салмоқли қисмини яъни учдан биридан кўпроғини (33 фоизидан) турғун йўқотилишига сабаб бўлган оғир шикаст гурухига киритилиши кўрсатилган
Жиноят иши бўйича Донаев Насриддин Сайфуллаевич гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниб, жабрланувчи деб эътироф этилган. Донаев Насриддин Сайфуллаевич ўзининг кўрсатувларида яъни терговга қадар текширув давомида ва терговда берган сўроқ жараёнида унинг кўзига айнан қишлоқдоши Отамуродов Абдурахмон Рашидович қўли билан уриб тан жароҳати етказганлигини кўрсатган.
Жиноят иши бўйича Муродов Мардон Сатторович, Шодмонов Холмурот Эргашевич, Файзуллаев Ғулом Тоштурдиевич ва Зокирова Гулсевар Норчаевналар гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган.
Отамуродов Абдурахмон Рашидович 2020 йилнинг 10 февраль куни ЎзР ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, бу ҳақда унга эълон қилиниб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда гумон қилинувчи тариқасида сўроқ қилинган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






