АсосийJinoyat

"Ласетти" олиб бераман деб, 10.000 долларни "еб кетди"

'"Ласетти" олиб бераман деб, 10.000 долларни "еб кетди"'ning rasmi

Сергели тумани прокуратура органларидан келиб тушган хабарга кўра, 2018 йил 2-август куни 34 ёшли Дониёр А. таниши 37 ёшли Мақсуда У.га “Ласетти” русумли автомобиль харид қилишда ёрдам беришини ваъда қилган. Шу баҳона у аёлдан 10.000 АҚШ доллари олган ва ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу факт асосида  унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Олмазор тумани прокуратура органларидан келиб тушган хабарга кўра, 2018 йил апрель ойида 50 ёшли Дониёр М. 54 ёшли Олимбек Н.га уни Жанубий Кореяга ишга жўнатишини ваъда қилган. Ўз “хизматлари” учун у 4.200 АҚШ доллари олган, аммо, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар