Андижон давлат тиббиёт институти талабалари З.Н. ва Ш.С.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро М.Р.дан Қирғизистон Республикасининг “Научно-исследовательский медико-социальный институт” номли олийгоҳида таълим олаётган таниши М.С.нинг ўқишини ўзлари таълим олаётган институтга кўчириш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини олаётган вақтларида ашёвий далил билан ушланганлар.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган мазкур ҳолат юзасидан З.Н. ва Ш.С.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






