АсосийJinoyat

Самарқандда ёш қизни Тайландга фохишалик мақсадида сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

'Самарқандда ёш қизни Тайландга фохишалик мақсадида сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди'ning rasmi

Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида яшовчи, 1963 йилда туғилган А.Ю. исмли аёл Қўшработ тумани "Мингтепа" маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган А.Ж.ни Таиландга юбориш ва ундан фохишаликка жалб қилишда фойдаланиш учун А.А. исмли аёлдан 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Ю.га нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар