АсосийJamiyat

Нидерландияда дафн этилган ўзбек ўғлонлари ҳақида янги тафсилотлар маълум қилинди

'Нидерландияда дафн этилган ўзбек ўғлонлари ҳақида янги тафсилотлар маълум қилинди'ning rasmi

Иккинчи жаҳон урушида 1,5 миллиондан зиёд мард ва жасур Ўзбекистон фарзанди жанг қилган. Уларнинг кўпи қурбон бўлган. Ҳозиргача урушда ҳалок бўлган ўзбекистонлик жангчилар қабрини топиш, хотирасини абадийлаштириш ишлари давом этмоқда.ЎзА мухбири нидерландиялик тадқиқотчи-журналист Ремко Рейдингбилан интернет орқали гаплашиб, тадқиқотлари билан ўртоқлашди.

...Уруш йиллари Нидерландия ҳудудида ҳам кўплаб аскарлар қурбон бўлди. Кейинчалик мингга яқин жасур жангчилар хотираси ҳурмати учун алоҳида рамзий қабристон қилинди. Улар орасида Марказий Осиёдан бўлган 101 аскар борлиги маълум бўлган. Яқин йилларга қадар бу аскарларнинг аксарияти ҳақида тайинли маълумот йўқ эди, уларнинг яқинларига эса “бедарак йўқолган” деб ёзилган бир парча қоғоз юборилган холос.
Таъкидлаш жоизки, 20 йилдан буён бедарак кетган аскарлар тақдирини ўрганиб келаётган нидерландиялик Ремко Рейдинг​ тадқиқотлари таҳсинга лойиқ. Ремко Рейдинг тадқиқот жараёни ҳақидаги янги тафсилотларни гапириб берди, шунингдек, ўзбекистонлик аскарларнинг яқинларини излаб топиш масаласи ҳамон мураккаблигича қолаётганини айтди.

    Бошқа янгиликлар