— Отам 2 йил олдин қамалган. Отам нафақа олар эди. Яқинларидан кимдир нафақасини олиш ҳуқуқига эгами?
Ж. Пўлатов, Тошкент вилояти Ангрен шаҳри
Фаррух СУЛАЙМОНОВ, Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи ўринбосари:
— Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 62-моддасига асосан, пенсионер озодликдан маҳрум қилинган тақдирда тайинланган пенсияни тўлаш озодликдан маҳрум қилинган давр учун тўхтатиб қўйилади. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар бундан мустасно.
Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсиялар тўлаш манзил-колония жойлашган ердаги Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тегишли пенсиялар суммаларини маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақаларига ўтказиш орқали амалга оширилади.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА