Қашқадарёда 10 нафар кадастр раҳбар ва ходимлари эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Деҳқонобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, улар ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиб, қишлоқ хўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларига ҳеч бир муносабат билдирмаганлиги ва ўз ишига совуққонлик билан қарагани, ер тузиш ва ер майдонларини муҳофаза этиш тадбирларини самарали амалга оширмаганлиги учун ишдан олинган.