АсосийJinoyat

Қорақалпоғистонда қўшниларнинг ўзаро жанжали оғир оқибатлар билан тугади

'Қорақалпоғистонда қўшниларнинг ўзаро жанжали оғир оқибатлар билан тугади'ning rasmi

2020 йилнинг 25 февраль куни тахминан соат 11:00 ларда Беруний туманидаги “Тинчлик” овулида 28 ёшли Г.Б. ва унинг қайнонаси 56 ёшли Г.Ш. қўшниси 36 ёшли Х.Д. билан ўзаро бир-бирларини ҳақорат қилиши оқибатида жанжаллашиб қолди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Жанжал вақтида, Х.Д.нинг эри 39 ёшли И.С. хотинини ёнини олиш мақсадида, қўшниси Г.Б.нинг бош қисмига кетмон билан уриб унга тан жароҳати етказган, натижада Г.Б. шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар