АсосийJamiyat

Ноттингем университети битирувчиси А.Авлоний номидаги институтда ўз фаолиятини бошлади

'Ноттингем университети битирувчиси А.Авлоний номидаги институтда ўз фаолиятини бошлади'ning rasmi

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги сайтида маълум қилинди. Буюк Британиянинг Ноттингем университети битирувчиси А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўз фаолиятини бошлади.

Равшан Аҳмедов А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “Педагогик хизматлар маркази”га янги директор ўринбосари этиб тайинланди.

2010-2014 йилларда Равшан Аҳмедов Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг “Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили)” факультетида таҳсил олган. 2018-2019 йилларда Буюк Британиянинг Ноттингем университетида “Таълимда лидерлик ва таълимни бошқариш” йўналиши бўйича магистратурани тамомлаган.

Ҳозирда Равшан Аҳмедов малака ошириш тизимини халқаро тажриба асосида малака оширишнинг кредит-модул тизимини жорий этиш, мактаб раҳбарлари учун миллий касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш лойиҳалари устида ишламоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда Халқ таълими вазирлигидаги кадрлар салоҳиятини ошириш ва ислоҳотларни жадаллаштириш мақсадида хорижда таълим олган ёки фаолият юритган мутахассислар соҳага жалб қилинмоқда.

Халқ таълими ислоҳотларига ўз ҳиссасини қўшишни истаган шахслар ўз резьюмеларини қуйидаги электрон почта орқали юборишлари мумкин: hr.uzedu@gmail.com.

    Бошқа янгиликлар