Катта йўл четларида пиёдалар ҳаракатланиши учун махсус йўлаклар - тротуарлар қилинган. Аммо баъзи ҳайдовчилар ушбу жойни пиёдалар учун эканлигини унутиб қўйишмоқда.
“Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 91-бандига кўра, “Транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда тўхташи тақиқланади” дея белгиланиб қўйилган.
Ушбу қоидани бузган ҳайдовчиларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённомалар тузилди, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.
Ҳайдовчилардан автомашинани пиёдалар ҳаракатига халақит берадиган жойларда қолдирмаслик сўралади.






