1

Жиззахда 14 ёшли қиз зўрлангани фош қилинди. Бунинг сабабчилари ким? (Видео)

ЖАМИЯТ 02.03.2020, 15:10
Теглар: зўрланган, қиз
Жиззахда 14 ёшли қиз зўрлангани фош қилинди. Бунинг сабабчилари ким? (Видео)

"Хўжайиним устимга уйланди. Шу сабабли мен ота-онамнинг уйига кетдим. Кейин қизим туғилди, чақалоғим 10 кунлигида уни эримга бериб юбордим. У ўзи болани катта қилиб олишини айтди", – дейди Нафисанинг онаси. 

Қиз эса: "Онам отам билан ажрашгандан кейин мени туққан ва туғуруқхонанинг ўзидаёқ боласи ўлик туғилган аёлга мени ўн минг сўмга сотмоқчи бўлган. Буни отам эшитиб қолиб, ўша ўн минг сўм пулни онамга бериб, мени ўн кунлигимда ўз уйига олиб келган экан" – дейди. Шу тариқа қизалоқ она меҳридан маҳрум бўлиб, ўгай она қўлида қолган.

Аксига олиб, қизнинг отаси 2016 йилда вафот этади. Сўнг уни онаси яна уйига олиб кетади. Бу воқеадан сўнг онаси билан яшашни истамаган ўсмир қиз Шароф Рашидов туманида яшовчи аммасиникига кетиб қолади. Шу тариқа уч оиланинг ўртасида сарсон бўлган қиз қаровсиз ва тарбиясиз бўлиб ўсади.

Энг ачинарлиси, тарбияси билан ҳеч ким шуғулланмагани оқибатида 2019 йилда Нафиса 14 ёшида жинсий зўравонликка учрайди. Бу ҳақда қўзғатилган ва баъзи сабабларга кўра рад этилган жиноят иши бугунги кунда Жиззах вилоят прокуратурасига юборилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Хўш, ҳуқуқ-тартибот органлари ва зўравонликка учраган ўсмир қизнинг ўқитувчилари унинг бошига тушган ишлар сабабини нима билан изоҳлайди? Давр Информацион дастурида ҳавола этилган лавҳада шулар ҳақида гап кетади. Видео:

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1