1

Ўзбекистонга хитойликлар киришда давом этмоқда. Айни пайтда бизда вазият қандай?

ЖАМИЯТ 03.03.2020, 08:30
Ўзбекистонга хитойликлар киришда давом этмоқда. Айни пайтда бизда вазият қандай?

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 2 март куни олинган расмий маълумотларга кўра кўра, дунё бўйича COVID-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган фуқаролар сони 89 066 нафарни ташкил этмоқда, касалликдан 3 045 нафар фуқаролар вафот этган. Хитой Халқ Республикасидан ташқари коронавирус дунёнинг 64 давлатида 8 892 та ҳолатда қайд этилган.

Касалликнинг 2 март куни (бир кунлик) ўсиши Хитойда 206 нафар (0,25 %), бошқа давлатларда эса 2084 нафар (23,4 %) ни ташкил этди.

Жанубий Кореядан чартер рейс билан олиб келинган фуқаролар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра 14 кун муддат (касалликнинг яширин даври) давомида тиббий кузатувга олиш учун махсус тайёрланган муассасаларга жойлаштирилди. Фуқаролар кунига 2 маҳал тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Фуқаролар орасида коронавирус инфекцияси касаллиги аломатлари аниқланмади.

Маълумот учун: 1 март куни Тошкент халқаро аэропортига ҳорижий давлатлардан 28 та рейс орқали 4 422 нафар, темир йўллар орқали 5 та поездда жами 702 нафар шахслар, шунингдек, давлат чегара божхона постлари орқали 1 816 та автотранспортларнинг эгалари ва 40 654 нафар йўловчи шахслар термометриядан ўтказилди. Хитой Халқ Республикасидан 21 нафар Хитой фуқаролари ва 7 нафар Ўзбекистон фуқаролари, шунунгдек Жанубий Кореядан 7 нафар Ўзбекистон фуқаролар келган бўлиб, уларнинг борадиган манзиллари аниқланиб, саломатлик ҳолати устидан тиббий кузатув ташкил этилди.

Эпидемиологик кўрсатмага асосан, жорий йилнинг 2 март кунига қадар жами 1 478 та намуна COVID-19 коронавирус инфекциясига текширилди, уларда мазкур инфекция аниқланмади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 2 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида коронавирус касаллиги қайд этилмади.

Мамлакатимиз аҳолиси ўртасида коронавирус инфексияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан халқаро тиббий санитария қоидалар талаблари асосида амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирларда мутасадди вазирликлар, идоралар ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этмоқда, дейилган Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфексиясига қарши марказий штаби хабарида. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1